locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Атлетико» Рэшфорд учун асосий даъвогарга айланди

Англиялик футболчи ҳозирда «Барселона» сафида ижара асосида тўп сурмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Атлетико» Рэшфорд учун асосий даъвогарга айланди
ФОТО: Getty images

Мадридлик «Атлетико» клуби «Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Маркус Рэшфордга жиддий қизиқиш билдирмоқда.

Англиялик футболчи ҳозирда «Барселона» сафида ижара асосида тўп сурмоқда.

El Nacional'нинг хабар беришича, Мадрид клуби каталонияликларнинг 28 ёшли футболчини сақлаб қолиш режаларини барбод қилмоқчи.

Жорий мавсумда Рэшфорд «Барселона» сафида 23 учрашувда майдонга тушиб, 7 та гол ва 11 та голли узатма муаллифи бўлди. Transfermarkt маълумотларига кўра, футболчининг бозор қиймати 40 млн еврони ташкил этади.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг