locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Атлетико» президенти: «Хулиан Алварес сотилмайди»

Энрике Сересо «Реал»нинг Хулиан Алварес бўйича таклифига муносабат билдирди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Мадриднинг «Атлетико» клуби президенти Энрике Сересо «Реал»нинг ҳужумчи Хулиан Алварес трансфери борасида қилган муваффақиятсиз уриниши ва 150 миллион евролик таклифи ҳақидаги расмий баёнотига муносабат билдирди.

«Реал Мадрид» расмий таклиф билан чиқдими? Хулиан Алварес сотилмайди. Биз уни сотишни истамаймиз», — деди Сересо.

Эслатиб ўтамиз, «Реал» ўз баёнотида қуйидагича таъкидлаган эди: «Икки клуб ўртасидаги ўзаро яхши муносабатлар доирасида қилинган ушбу таклифни ўрганиб ва баҳолаб чиққач, Мадриднинг «Атлетико» клуби билдирилган қизиқиш учун миннатдорчилик билдирди ва футболчининг шартномасида кўрсатилган товон пули миқдорини вож қилиб кўрсатган ҳолда, уни рад этди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг