\"Астон Вилла\" Мингз билан шартномани узайтирди
У шартномасини бир йилга узайтиришга қарор қилди
Фото: Getty Images
Англиянинг “Астон Вилла” клуби ҳимоячи Тайрон Мингз билан янги шартнома имзолаганини эълон қилди.
Унга кўра, ҳимоячи 2027 йилнинг ёзига қадар “Вилла” шарафини ҳимоя қилади. Футболчининг аввалги битими 2026 йилнинг 30 июнига қадар эди.
Ўтган мавсумда Мингз бирмингемликлар сафида АПЛ доирасида 22та ўйинда майдонга тушган. Бир ассистни ўз ҳисобига ёзиб қўйганди.