«Астон Вилла» Бизот трансферини эълон қилди
Фото: Getty Images
"Астон Вилла" 34 ёшли дарвозабон билан шартнома имзолади.
Англия клуби Франциянинг "Брест" клуби посбони Марко Бизотнинг трансферини эълон қилди. Битим қиймати ошкор этилмаган.
Нидерландиялик Бизот 2021 йилдан бери Франция клубида тўп суриб келади. Ўтган мавсумда барча турнирларда 41 ўйинда майдонга тушиб, 58та гол ўтказиб юборганди.
“Астон Вилла”нинг асосий посбони Эмилиано Мартинес жамоани тарк этиши кутилмоқда.
Баҳром Бобонов
Редактор