locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ассим Мадибо 5 та ўйинга дисквалификация қилинди

Қатарлик футболчи Конега жиддий жароҳат етказганди.
Футбол
Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
ФОТО: Getty Images

FIFA Интизом қўмитаси Қатар терма жамоаси ярим ҳимоячиси Ассим Мадибони Канада футболчиси Исмаэл Конега нисбатан қўпол ўйин учун 5 та учрашувга четлатди.

Воқеа Канада ва Қатар ўртасидаги гуруҳ босқичи учрашувида содир бўлганди. Иккинчи бўлимда Мадибонинг қўпол ташланиши оқибатида Коне оёғини синидириб олган ва майдонни замбилда тарк этишга мажбур бўлганди. Ҳакам VAR тавсиясидан сўнг қатарлик футболчига тўғридан-тўғри қизил карточка кўрсатган.

Тиббий текширувлардан сўнг Коненинг чап оёғининг тибия ва фибула суяклари сингани аниқланиб, футболчи операция қилинди. Ушбу жароҳат сабаб у мундиалнинг қолган қисмини ўтказиб юборади.

FIFA Мадибонинг ҳаракатини “жиддий қўпол ўйин” деб баҳолади ва унга 5 ўйинлик дисквалификация берди. Қарор устидан апелляция бериш имконияти мавжуд. Шундан сўнг Мадибо Қатар спорт вазири билан бирга шифохонага бориб, Коне ҳолидан хабар олди. Икки футболчи учрашиб, бир-бирини қучоқлагани акс этган суратлар ҳам эълон қилинди.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг