Аслиддин Смоилов — «Гулистон» футболчиси
22 ёшли марказий ҳимоячи Сирдарё футбол академияси тарбияланувчиси ҳисобланади.
photo: Guliston FK
Янги йилда янги мақсадларни кўзлаётган «Гулистон» жамоаси таркибини кучайтиришда давом этмоқда.
«Гулистон» ПФК 2026 йилги мавсум олдидан Аслиддин Смоилов билан шартнома имзоланганини маълум қилади.
22 ёшли марказий ҳимоячи Сирдарё футбол академияси тарбияланувчиси ҳисобланади.
Аслиддин Смоиловнинг футболчилик фаолияти:
Туғилган санаси: 12.08.2004
Амплуаси: Марказий ҳимоячи
Ўйнаган жамоалари: «Янгиюер-Қурувчи» (2022-2023), ОКМК (2024-2025)
Ишонмизки, Смоилов «Гулистон» жамоасида ўзининг ёрқин ўйинлари билан барчанинг ишончини оқлайди.
Иброҳим Жалолов
Редактор