Асильбек Алиев: \"Ўзбекистонни ҳеч ким ютолмайди!. Биз Осиёда ягонамиз\"
PHOTO: Telegram
Саудия Арабистонида бўлиб ўтган 17 ёшлилар ўртасидаги Осиё чемпионатида Ўзбекистон U17 терма жамоаси чемпионликни қўлга киритди.
Турнирнинг энг яхши тўпурари деб топилган футболчимиз Асильбек Алиев ғалабадан кейин эмоцияларини яшириб ўтира олмади:
“Барча мураббийларимга раҳмат. Бу соврим мураббийларимнинг меҳнатлари самараси. Ислом акадан ҳам Қаҳрамон акадан ҳам ва қолган барча-барча мураббийларимдан ҳам миннатдорман. Ўзбекистонни ҳеч ким ютолмайди. Биз Осиёда бир донамиз”,-дейди мусобақада энг кўп гол урган футболчи
Иброҳим Жалолов
Редактор