Асилбек Алиев турнирнинг энг яхши тўпурари!
PHOTO: Telegram
Ҳозиргина Саудия Арабистонида 17 ёшли футболчилар ўртасидаги осиё чемпионати ўз ниҳоясига етди. Финал учрашувида Ўзбекистон U17 терма жамоамиз 2 киши кам бўлиб қолиб, мезбон Саудия Арабистони U17 терма жамоасини 2:0 ҳисобида тор-мор этди.

Ўзбекистон U17 терма жамоаси футболчиси Асилбек Алиев турнирнинг энг яхши тўпурари деб топилди. Футболчимиз мусобақа давомида бешта тўп киритиб, қитъадаги тенгдош ҳужумчилар орасида тенгсиз эканлигини исботлай олди!

Иброҳим Жалолов
Редактор