Ашурматов: Файзуллаев Европада Хусанов йўлини такрорлаши мумкин
Собиқ футболчи ёш яримҳимоячининг салоҳиятига ишонмоқда
Расм: championat.com
Собиқ “Рубин” футболчиси Рустам Ашурматов ПФК ЦСКА аъзоси Аббосбек Файзуллаевнинг имкониятлари ҳақида фикр билдирди.
— Файзуллаевга Туркия клублари қизиқиш билдирмоқда. Унга Россияни тарк этиб, Туркияга ўтиш керакми?
— Аниқ гап айта олмайман, чунки у билан бевосита гаплашмаганман. Бироқ Туркиядан таклифлар борлигини эшитганман. Агар у ерда мунтазам майдонга тушса, мен унинг ўрнида шу қарорни қабул қилган бўлардим. Аммо агар захирада қолса, ундан кўра Россияда ўйнагани маъқул.
— Файзуллаев Хусанов каби Европага чиқишга эришадими?
— Юз фоиз! Аббос жамоа билан машғулотлардан ташқари, алоҳида ҳам шуғулланади. У Европага кетишни мақсад қилган ва, ишонаман, бунга эришади, — деди Ашурматов.
Бакрадзе Иман
Редактор