АҚШ компанияси «Наполи»ни сотиб олиши мумкин
Бу ҳақда The Athletic хабар берди.
ФОТО: Getty images
Америкалик консорциум “Наполи” клубини сотиб олишга уринмоқда. The Athletic маълумотига кўра, музокараларни Underdog Global Partners (UGP) олиб бормоқда.
Клуб эгаси Ауэрелио де Лаурентис дастлаб жамоани сотишни режалаштирмаган, аммо бу ҳолат UGPни тўхтатмади. Музокаралар аллақачон олти ойдан бери давом этмоқда.
UGP Италия спортида аллақачон инвестицияларга эга: компания учинчи дивизион клуби Campobasso FCнинг асосий акциядори ҳисобланади.
Шу тариқа, футбол ва баскетбол “Наполи”лари ягона мультиспорт тузилмасига бирлаштирилиши мумкин.
Розикжон Султонмуродов
Журналист