locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

АҚШ Босния ва Герцеговинани мағлуб этиб, 1/8 финалга йўл олди

Балогун майдондан четлатилди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
АҚШ Босния ва Герцеговинани мағлуб этиб, 1/8 финалга йўл олди
ФОТО: Getty images

АҚШ терма жамоаси 2026 йилги Жаҳон чемпионати 1/16 финалида Босния ва Герцеговинани 2:0 ҳисобида мағлуб этди. Натижада турнир мезбонлари нимчорак финал босқичига йўл олди.

Учрашув АҚШнинг Калифорния штати, Санта-Клара шаҳрида бўлиб ўтди. Қўшма Штатлар терма жамоаси сафида Фоларин Балогун 45-дақиқада, Малик Тилльман эса 82-дақиқада гол урди. Учрашувнинг 64-дақиқасида Балогун тўғридан-тўғри қизил карточка олди. Бош ҳакам Рафаэл Клаус қарор чиқаришдан аввал ВАР ёрдамига мурожаат қилди.

АҚШ терма жамоаси 24 йилдан сўнг илк бор Жаҳон чемпионати плей-оффининг дастлабки босқичидан муваффақиятли ўтди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг