Асадбек Саитхонов: «Бор кучимизни берамиз»
“Каттақўрғон” жамоасига ёзда келиб қўшилган иқтидорли футболчи бўлажак баҳс олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
photo: Kattaqo'rg'on FK
“Каттақўрғон” жамоасига ёзда келиб қўшилган иқтидорли футболчи Асадбек Саитхонов бўлажак баҳс олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
“Каттақўрғон”га мослашиб кетиш қийин бўлмади. Бунгача Абубакир Ашуров, Мухриддин Заиров ва Сардор ака Қобулжоновлар билан бирга тўп тепишга улгургандим. Улар адаптация жараёнига кўмаклашишди.
“Шўртан” билан ўйин турнинг марказий баҳси бўлади. Яхши тайёргарлик кўряпмиз. Мухлисларни хурсанд қилиш учун бор кучимизни берамиз”, — дейди иқтидорли ярим ҳимоячи.
Иброҳим Жалолов
Редактор