locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Артём Петросян: Локомотив футболчилари Суперлига даражасида. Улар бежиз лига пешқадами эмаслигини кўрсатишди

Олимпик бош мураббийи Локомотив билан ўйиндан кейин фикр билдирди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Артём Петросян: Локомотив футболчилари Суперлига даражасида. Улар бежиз лига пешқадами эмаслигини кўрсатишди
Photo: Olimpik FK

Про-лиганинг 16-тури доирасидаги "Локомотив" ҳамда "Олимпик" (2:0) жамоалари ўртасидаги учрашувдан сўнг мезбонлар устози Артём Петросян матбуот анжуманида иштирок этди.

"Йигитлар пешқадам жамоага қарши ёмон ўйин кўрсатишмади. Афсуски, бўлимлар бошида оддий вазиятларда голлар ўтказдик. "Локомотив" ўзининг яримта имкониятидан ҳам фойдаланди. Биз эса, афсуски, фойдаланмадик.

Ўйин тақдирини кичик деталлар ҳал қилади. Бугунги ўйинда тажриба ўз сўзини айтди. Йигитларга эътироз йўқ, улар борини бериб ўйнади.


- Нима деб ўйлайсиз, бутун мавсум учун 20 та ўйин кам эмасми?

- Жуда кам. Бутун бошли мавсум учун 20 та ўйин кам. Бугун ўйнадик. Кейинги ўйинимиз 16 октябр куни бўлади. Йигитларни тайёрлаш жараёни қийин бўлади.

Жамоамиз ёш, улар қанча кўп ўйнаса, шунча яхши. Бу орқали ёш футболчилар кўпроқ тажриба олишади. Ўйинлар камлиги ўз навбатида мураббийларга ҳам қийинчилик туғдиради.


-Тажриба бугун устунлик қиладими?

-Ҳа. Яна бир бор айтаман – майда деталлар катта роль ўйнади. Оддий вазиятларда, узатмалар вақтида хато қилдик. "Локомотив" хатоларимизни кечирмади. Жамоа оддий узатма орқали гол уриб кетди. Бу даражани билдириб турибди. Жамоа бекорга лига пешқадами эмас. Футболчилари Суперлига даражасида. Бизнинг йигитлар эса ҳали ёш.

-Ёшларни ўйнатиш керак деймиз. Лекин улар кўп ютқазишса, синиб қолмайдими?

-Бу ерда мураббийга ҳам кўп нарса боғлиқ. Ўйиндан сўнг уларни қўллаб-қувватлаш муҳим аҳамиятга эга. Албатта, уларни кўп танқид қилиб, хатолар учун босим ўтказаверилса, синиб қолади. Секин-секин тажриба келади. Бунинг учун вақт керак.

Биз йигитлар келаси йил Суперлига жамоаларида ўйин ўтказишса, хурсанд бўламиз. Ҳозир турли ёш тоифаларида 4 нафар футболчимиз бор. Шу томонлама биз хурсандмиз.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг