Артета: \"Айрим футболчилар биринчи марта асосий таркибда майдонга тушишди\"
"Арсенал" бош мураббийи "Ноттингем Форест" билан ўйиндан кейин фикр билдирди.
Photo: gettyimages
"Арсенал" ўз майдонида "Ноттингем Форест"ни 3:0 ҳисобига мағлуб этди.
Ўйиндан сўнг Лондон жамоаси бош мураббийи Микел Артета фикр билдирди.
"Халқаро танаффусдан кейин бундай ўйин кўрсатиш жуда яхши. Футболчилар терма жамоалардан қайтганларида рақибга қандай муносабатда бўлишлари ва яна қандай ўйнашлари доим номаълум.
3:0 ҳисобига ғалаба қозониш ва ўз дарвозамиз дахлсизлигини сақлаб қолиш жуда муҳим. Айрим футболчилар биринчи марта асосий таркибда майдонга тушишди, шунинг учун ҳаммаси яхши", – деди Артета.
Иброҳим Жалолов
Редактор