«Арсенал» ўз тарихида илк бор ЙЧЛда кетма-кет етти ўйинда ғалаба қозонди
Лондонликлар 7-турда «Интер»ни 3:1 ҳисобида мағлуб этди.
ФОТО: Getty Images
Сешанба, 20 январ куни Италияда Чемпионлар лигаси умумий босқичининг 7-тури доирасида учрашув бўлиб ўтди. Унда Лондоннинг «Арсенал» клуби сафарда «Интер»ни 3:1 ҳисобида мағлуб этди.
Микель Артета шогирдлари учун ушбу ғалаба турнирдаги кетма-кет еттинчи муваффақият бўлди.
Opta маълумотларига кўра, бу серия «Арсенал» тарихи учун Чемпионлар лигасидаги энг узоқ ғалабали юриш ҳисобланади.
Англия клублари орасида бундан яхшироқ натижани фақат «Манчестер Сити» қайд этган — «шахарликлар» бир пайтлар мусобақада кетма-кет 10 та ғалабага эришган.
Насрулло Каримов
Журналист