locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

\"Арсенал\" ва \"Ньюкасл\" Бруно Гимараеш трансфери бўйича музокараларни бошлади

"Арсенал" аввалига тахминан 60 миллион фунт таклиф қилишни режалаштирган, бироқ "Ньюкасл" футболчини бундан анча юқори нархда баҳоламоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

Лондоннинг "Арсенал" клуби "Ньюкасл Юнайтед" ярим ҳимоячиси Бруно Гимараеш трансфери бўйича дастлабки музокараларни бошлади. Томонлар бразилиялик футболчининг эҳтимолий трансфери шартларини муҳокама қилмоқда.

Маълумотларга кўра, "Арсенал" аввалига тахминан 60 миллион фунт таклиф қилишни режалаштирган, бироқ "Ньюкасл" футболчини бундан анча юқори нархда баҳоламоқда. Шу сабабли лондонликлар таклифни 70–75 миллион фунтгача ошириш вариантни ҳам кўриб чиқмоқда.

Қайд этилишича, Гимараешнинг ўзи ҳам фаолиятини "Арсенал"да давом эттириш ғоясига ижобий қарамоқда. Бироқ "Ньюкасл" 28 ёшли ярим ҳимоячини жамоанинг асосий футболчиларидан бири деб ҳисоблайди ва уни қўйиб юборишга шошилмаяпти. Клуб айни пайтда футболчи билан янги шартнома борасида ҳам иш олиб бормоқда.

Агар музокаралар муваффақиятли якунланса, Бруно Гимараеш ёзги трансфер ойнасининг энг қиммат битимларидан бирининг марказий қаҳрамонига айланиши мумкин. Ҳозирча эса томонлар ўртасидаги музокаралар давом этмоқда ва якуний қарор қабул қилингани йўқ.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг