“Арсенал” Партини билан янги шартнома имзолайди
Фото: BBC
Лондоннинг “Арсенал” клуби ярим ҳимоячи Томас Парти билан янги шартнома бўйича музокараларни бошлаб юборди.
The Athletic хабар беришича, “тўпчилар” 31 ёшли ганалик хавбек билан икки йиллик шартнома имзолаши кутилмоқда. Футболчининг ўзи ҳам “Арсенал”да қолишни истамоқда.
Аввалроқ Парти ёзда АПЛни тарк этиб, Ла Лигага қайтиши ҳақида хабарлар пайдо бўлганди. Унга “Барселона” ва “Атлетико” жамоалари қизиқиш билдирётганди.