locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

\"Арсенал\" Леауга жиддий қизиқиш билдирмоқда

"Милан" футболчисига Европанинг кўплаб жамоалари харидор бўлиб турибди
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
"Арсенал" Леауга жиддий қизиқиш билдирмоқда
Фото: Getty Images

"Арсенал" ёзги трансферлар ойнаси олдидан "Милан" ҳужумчиси Рафаэль Леауни ўз сафига қўшиб олмоқчи. Бу ҳақда Fotomercato хабар берди.

Манбага кўра, Лондон клуби португалиялик вингерга қизиқиш билдирмоқда. Аммо Леау "канонирлар" учун устувор аҳамиятга эга эмас. Клуб спорт директори Андреа Берта Леау билан телефон орқали мулоқот қилган.

Жорий мавсумда Рафаэль барча турнирларда 50 та ўйин ўтказиб, 12 та гол урди ва 13 та голли узатмани амалга оширди. Футболчининг клуб билан амалдаги меҳнат шартномаси 2028 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг