«Арсенал» — «Челси»: сўнгги 5 учрашув натижалари
Учрашув Тошкент вақти билан 20:30 да бошланади.
ФОТО: Getty images
Бугун, 6 сентябрь куни Англия Премьер-лигасининг 3-тури доирасида "Арсенал" ва "Челси" ўзаро тўқнаш келади.
Учрашув Лондондаги "Эмирейтс" стадионида бўлиб ўтади. Учрашув Тошкент вақти билан 20:30 да бошланади.
"Арсенал" ва "Челси" ўртасидаги сўнгги 5 та ўйин натижалари:
1 март 2026 — «Арсенал» 2:1 «Челси»
3 февраль 2026 — «Арсенал» 1:0 «Челси»
14 январь 2026 — «Челси» 2:3 «Арсенал»
30 ноябрь 2025 — «Челси» 1:1 «Арсенал»
16 март 2025 — «Арсенал» 1:0 «Челси»
Шу тариқа, сўнгги 5 ўзаро учрашувда «Арсенал» 4 марта ғалаба қозонган, 1 баҳс дуранг билан якунланган. «Челси» эса бу ўйинларда ғалаба қозона олмаган.