«Aрсенал» 16 ёшли футболчи билан шартнома имзоламоқчи
Бу ҳақда Give me Sport журналисти Бен Жейкобс хабар бермоқда.
ФОТО: Getty images
"Aрсенал" "Лестер Сити" ҳужумчиси Жереми Монгани ўз сафида кўришни истамоқда. Бу ҳақда Give me Sport журналисти Бен Жейкобс хабар бермоқда.
"Канонирлар" эҳтимолий трансфер бўйича музокаралар олиб бормоқда. Таъкидланишича, "тулкилар" 16 ёшли футболчи бўйича Англия ва Европанинг энг кучли клубларидан саккизта таклиф олган. Трансфер суммаси 10 миллион фунтдан ошиб кетиши мумкин.
Монга "Лестер" тарбияланувчиси ҳисобланади. 2025/26 йилги мавсумда англиялик футболчи 30 та ўйинда майдонга тушиб, битта гол урди ва иккита голли узатмани амалга оширди.