Аҳрор Рисқуллаев – Суперлигада 100-ўйинини бошқарди
У Фарғонадаги учрашувда юбилей учрашувини ўтказди.
Фото: UzFHM
Тажрибали ҳакам Аҳрор Рисқуллаев Ўзбекистон Суперлигасида "Нефтчи" — "Динамо" баҳсида бош ҳакам сифатида 100-ўйинни бошқарди (аввалги мавсумлар ҳам қўшиб ҳисобланганда).
Статистика:
35 та учрашувда мезбонлар ғалаба қозонган.
32 та учрашувда меҳмонлар ғалаба қозонган.
33 та ўйинда дуранг қайд этилган.
Умумий ҳисобда 216 та гол урилган.
405 та сариқ карточка.
17 та четлатиш — 9 таси иккинчи сариқ карточкадан кейин, 8 таси тўғридан тўғри қизил карточка.
28 та пеналти белгиланган.
Розикжон Султонмуродов
Журналист