«Аркадаг» - «Андижон» учрашувини сингапурлик ҳакамлар бошқаришади
Учрашув 17-сентябр куни Ашхободда бўлиб ўтади.
Photo: Andijon FK
Маълумки, 17 сентябр санасида «Андижон» жамоаси Туркманистон пойтахти Ашхободда ОЧЛ 2 мусобақасининг «B» гуруҳидан ўрин олган «Аркадаг» клубига қарши илк тур ўйинини ўтказади.
ОФК мазкур беллашув учун ҳакамлар бригадасини тайинлади. Унга кўра, сингапурлик 38 ёшли Ахмад А’Қашах бин Ахмад Ал Бадове бош ҳакам сифатида ишлайди. У 2013 йилдан бери ФИФА ҳаками сифатида фаолият кўрсатиб келмоқда.
Бош ҳакам: Ахмад А’Қашах бин Ахмад Ал Бадове (Сингапур)
Ёрдамчи ҳакамлар: Манож Калвани, Ашокраж Живараджа (иккаласи ҳам Сингапур)
Заҳира ҳаками: Леов Хонг Вей (Сингапур)
Назоратчи ҳакам: Саад Ал Фадхли (Қувайт)
Комиссар: Валид Муҳаммад Муса Тахил Ал Блуши (БАА)
Иброҳим Жалолов
Редактор