locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

ҚарДУ Лига талабига жавоб берадиган стадион барпо этади

Лочин, шунингдек, Биринчи лигада ҳам муносиб иштирок этди ва Тошкент мезбонлик қилган плей-офф босқичига қадар етиб борди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ҚарДУ Лига талабига жавоб берадиган стадион барпо этади
photo: PFL

2025 йилги мавсумдан эътиборан Лига аъзолари сафига қўшилган Қарши давлат университетининг Лочин жамоаси Биринчи лигадагидебют мавсумидаёқ футбол жамоатчилиги эътиборига тушди. У ўзининг илк уринишидаёқ Сурхон ва Андижон сингари Суперлига клубларини Ўзбекистон кубогидан чиқариб юборишга эришди ва мусобақанинг 1/8 финал босқичига қадар етиб келди.

Лочин, шунингдек, Биринчи лигада ҳам муносиб иштирок этди ва Тошкент мезбонлик қилган плей-офф босқичига қадар етиб борди. Учрашувларни ташкил этиш, жамоа билан ишлаш ва бошқа жабҳаларда Қарши давлат университети йил аввалидаги келишувларга тўлиқ риоя қилганлигини эътироф этиш лозим. Қайд этиш керак, шу йилнинг 7 апрел куни университет ректори Дилмурод Набиев Лига офисига ташриф буюрган ва икки томон ўртасида амалга оширилиши лозим бўлган ишлар юзасидан келишув имзоланганди.

Шу асосда Қарши давлат университети ҳудудида жойлашган стадионни катта учрашувларга тайёрлаш ишлари бошланди. 9 декабр куни Лига ишчи гуруҳи Қаршида бўлиб, Лочин ўз уй учрашувларини ўтказиши учун мўлжалланган стадиондаги таъмирлаш ишлари билан танишди.

Айни вақтда стадион трибуналари, жамоалар ва ҳакамларнинг кийим алмаштириш хоналари, комиссар ва тиббиёт хоналари, матбуот анжумани зали тўлиқ янгидан таъмирдан чиқарилмоқда. Учрашув давомида келажакда стадионда VAR тизими фаолият олиб бориши эҳтимоли ва ўйинларни телетрансляция қилиш масаласи, бу йўлда трибуна ости ва майдон атрофини кабеллаштириш, келажакда стадион прожекторлари қандай тартибда ўрнатилиши каби масалалар муҳокама қилинди.

Қарши давлат университетига қарашли ўйингоҳ майдони Лига талаби асосида дренаж ва суғориш тизимларини ўз ичига олган. Майдоннинг икки четига трибуналар мавжуд бўлиб, у умумий ҳисобда 1 400 нафар томошабинга мўлжалланган. Ҳудудда келажакда қолган икки томон учун ҳам трибуналар ташкил этиш имконияти мавжуд. Мўжаз арена келаси йилнинг иккинчи ярмидан бошлаб фойдаланишга топширилиши режалаштирилган. Стадионнинг ўқув биноларига яқин эканлиги келажакда Лочин жамоаси университетнинг ажралмас қисмига айланиши ва талабаларнинг учрашувни бевосита кузатиб бориши каби масалаларга қўшимча имкониятлар беради.

Айни вақтда Лига Лочин жамоасининг Про лигада иштирок этиши юзасидан ҳужжатларни тайёрламоқда. Мазкур масала тўлиқ ҳал этилса, тарихий воқеа Лига расмий саҳифаларида расман эълон қилинади. Университет стадиони тайёр ҳолатга келгунига қадар эса Лочин рақибларини Қаршидаги Геолог стадионида қабул қилиши кўзда тутилган. Мазкур масала Шўртан газ-кимё, университет ва Лига ўртасида келишилиниши белгиланган.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг