Арда Туран “Шахтёр”ни бошқариши мумкин
Фото: Getty Images
“Барселона” ва “Атлетико”нинг собиқ футболчиси Арда Туран “Шахтёр”ни бошқариши мумкин. Бу ҳақда журналист Ягиз Сабунўғлу хабар берди.
Манбага кўра, томонлар келишувга яқин. Томонлар Лондонда учрашиб, ўзаро келишиб олишган.
Эслатиб ўтамиз, “Шахтёр” клуби март ойида Туранга таклиф билан чиққан, аммо Арда бунга якуний жавоб бермаган. Ҳозирда у “Эюпспор”ни бошқармоқда.
Розикжон Султонмуродов
Журналист