Арда Туран \"Шахтёр\" бош мураббийи — Романо
"Кончилар" тез орада мураббийни оммага таништиради
Фото: Getty Images
"Шахтёр" бош мураббийи Марино Пушич лавозимини тарк этди.
Қайд этилишича, Украина клуби босниялик 53 ёшли мутахассис билан шартномани узайтирмасликка қарор қилди.
Фабрицио Романо хабарига кўра, "Шахтёр"ни туркиялик Арда Туран бошқаради. "Кончилар" 38 ёшли мутахассис билан 2027 йил ёзигача мўлжалланган шартнома тузади. Туран "Шахтёр"да йилига 2 млн евро атрофида маош олади.