Арбелоа «Фулхэм» бош мураббийига айланиши мумкин
Бу ҳақда The Athletic нашри хабар тарқатди.
Фото: Getty Images
Англиянинг «Фулхэм» клуби жамоани тарк этган Марку Силва ўрнига янги бош мураббий тайинлаш масаласида собиқ «Реал» устози Альваро Арбелоа билан музокаралар олиб борди. Бу ҳақда The Athletic нашри хабар тарқатди.
48 ёшли Марку Силва беш йил давомида «Фулхэм»да фаолият юритгач, мавсум якунида клубни тарк этди. Кейинчалик у Португалиянинг «Бенфика» жамоаси бош мураббийига айланди.
9 июнь, сешанба куни «Реал» 43 ёшли Альваро Арбелоанинг бош мураббийлик лавозимини тарк этганини маълум қилди. Испаниялик мутахассис 2026 йил январидан буён мадридликлар жамоасини бошқариб келаётган эди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист