Ҳозиргина якунланган Англия кубоги финал учрашувидан сўнг, журналист Қаҳрамон Асланов ўз фикрлари билан ўртоқлашди:
"Кристал Пэлас" 120 йиллик тарихида илк бор ҳақиқий соврин эгаси бўлди. Чемпионшип олтин медаллари ҳисобмас.
Лондонликлар Европа Лигасида ўйнашади энди.
“Кристал Пэлас”нинг соврин ютуши “Брайтон”, “Борнмут” ва “Брентфорд” учун ёмон хабар. Улар евротурнирларда ўйнашмайди. Конференциялар Лигасида 7-ўрин соҳиби иштирок этади.
Пеп Гвардиола деса Англиядаги фаолияти давомида иккинчи марта совринсиз қолди. У илк мавсумида ҳам ҳеч нарса ютолмаганди.
Тўғри, клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида тўғрилаш мумкин, айтганча",— деб ёзади журналист