locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Арал футзалчилари муносиб тақдирланди

Ўтказилган тадбирда Республика раҳбарияти спортчиларга яратилаётган шароитлар, миллионлар ўйинини ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар билан қизиқди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
“Арал” футзалчилари муносиб тақдирланди
photo: UFF

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Аманбай Ориnbaев янги мавсум олдидан «Арал» футбол жамоаси ҳамда мамлакат биринчилигида муносиб иштирок этиб, бронза медалларига сазовор бўлган «Арал QQGaz» футзал жамоаси аъзолари билан учрашди. Учрашувда Вазирлар Кенгашининг Раиси Ф.Ерманов ҳам иштирок этди.

Ўтказилган тадбирда Республика раҳбарияти спортчиларга яратилаётган шароитлар, миллионлар ўйинини ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар билан қизиқди. Мамлакат миқёсида ўтказилаётган мусобақаларда қорақалпоқ спортчиларининг эришаётган юқори натижалари ҳудудда ўсиб келаётган ёшларни ҳар томонлама соғлом, баркамол этиб тарбиялаш йўлида муҳим аҳамият касб этиши борасида сўз юритилди.

Тадбирда илк марта иштирок этишига қарамасдан Ўзбекистон биринчи лигаси мусобақасида муносиб иштирок этиб, учинчи ўринни эгаллаган "Арал QQGaz" футзал жамоаси аъзолари қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг