АПЛнинг икки клуби Шерки учун курашга қўшилди
Фото: Getty Images
"Лион" қанот вингери Райан Шерки фаолиятини Англия Премьер-лигасида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Sky Sports хабар берди.
Манбага кўра, франциялик 21 ёшли футболчига “Тоттенҳэм” ва “МЮ” жамоалари жиддий қизиқиш билдирмоқда. Ҳар икки жамоа ҳам Шерки бўйича таклиф тайёрламоқда.
“Лион” Райан трансферидан 35 миллион евро ишлаб олишни истамоқда. Унинг “шерлар” билан шартномаси 2026 йил ўрталарига қадар мўлжалланган.