АПЛнинг 3 та топ клуби Камбьзога даъвогарлик қилмоқда
«Манчестер Юнайтед», «Ливерпуль» ва «Арсенал» «Ювентус» ҳимоячиси Андреа Камбьязо билан шартнома имзолашга қизиқиш билдирмоқда, деб хабар беради TEAMtalk.
Манбанинг маълумотига кўра, 26 ёшли италиялик футболчи яқин трансфер ойнасида клубни алмаштиришга тайёр. «Ливерпуль» ва «Арсенал» футболчига қизиқиш билдирмоқда, «Манчестер Юнайтед» эса ҳозирда чап ҳимоячи қидирмоқда ва «Ювентус»га расмий таклиф билан мурожаат қилиши мумкин. Эътиборли томони, илгари италиялик ҳимоячи «Манчестер Сити» эътиборида ҳам бўлган.
«Ювентус» Камбьязо учун 60 миллион евродан ортиқ маблағ олишни режалаштирмоқда.
Камбьязо 2022 йил июлдан буён «Ювентус» сафида ҳаракат қилмоқда ва унинг шартномаси 2029 йил 30 июнгача амал қилади. Жорий мавсумда ҳимоячи 45 ўйинда 3 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt футболчининг трансфер қийматини 30 миллион евро деб баҳолайди.