АПЛ'да шов-шув кўтарган жамоа Осимҳен учун курашга қўшилди
Футбол
Насрулло Каримов
Журналист
ФОТО: Goal.com
Англиянинг “Ноттингем Форест” клуби ҳозирда ижара асосида “Галатасарой”да ўйнаётган “Наполи” ҳужумчиси Виктор Осимҳенга қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда ТЕАМtalk хабар берди.
Манбага кўра, “ўрмончилар” 26 ёшли нигериялик футболчининг трансфери учун неаполликларга 75 миллион евро тўлашга тайёр.
Қайд этилишича, Осимҳенга “Ноттингем Форест”дан ташқари “Ман. Юнайтед”, “Ювентус” ва ПСЖ ҳам қизиқиш билдирмоқда. Унинг Трансфермаркт'даги нархи айни дам 70 миллион еврога баҳоланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, “Галатасарой” Осимҳенни 2024-йилнинг сентябр ойида “Наполи”дан ижарага олганди. Жорий мавсумда ҳужумчи барча турнирларда 30 та ўйинда майдонга тушиб, 26 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди.