АПЛда октябрь ойининг энг яхши мураббийи бўлишга даъвогарлар маълум
Ғолиб мураббийлар ва мухлислар томонидан овоз бериш йўли билан аниқланади.
ФОТО: Getty images
АПЛ расмий сайти ой мураббийлиги учун кураш олиб бораётган мутахассислар рўйхатини маълум қилди.
Совринга 4 нафар мураббий даъвогарлик қилмоқда.
Микель Артета ("Арсенал", 3 ғалаба),
Рубен Аморим ("Манчестер Юнайтед", 4 ғалаба),
Андони Ираола ("Борнмут", 2 ғалаба ва 1 дуранг),
Унаи Эмери ("Астон Вилла", 3 ғалаба).
Ғолиб мураббийлар ва мухлислар томонидан овоз бериш йўли билан аниқланади. Ушбу мавсум "Кристал Пэлас"дан Оливер Гласнер ва "Ливерпул"дан Арне Слот аллақачон ойнинг энг яхши мураббийи деб топилган эди.