АПЛ. «Сити» Манчестер дербида «Юнайтед»ни аяб ўтирмади
АПЛ 4-туридан ўрин олган «Манчестер Сити» ҳамда «Манчестер Юнайтед» жамоалари ўртасидаги дерби бўлиб ўтди.
Учрашувда «шахарликлар» йирик ҳисобда «қизил иблислар»ни тор-мор қилишди. Ўйинда Холанд дубль қайд этди. Абдуқодир Ҳусанов эса баҳсни асосий таркибда бошлади ва тўлиқ ҳаракат қилди. Қолаверса, ўзбек ҳимоячиси учрашувнинг энг яхши футболчиларидан бирига айланди.
АПЛ. 4-тур
Манчестер Сити — Манчестер Юнайтед 3:0
14 сентябрь, «Этихад»
Голлар: Фоден (18), Холанд (53, 68).
Манчестер Сити — Доннарумма, ҲУСАНОВ, Диаш, Гвардиол, О'Райли, Родри (Нико, 76), Силва (Аке, 88), Рейндэрс, Фоден, Доку (Савинио, 76), Холанд (Бобб, 88).
Манчестер Юнайтед — Байиндир, Мазрауи (Майну, 62), Де Лигт, Йоро (Магуайр, 62), Шоу, Амад, Угарте (Каземиро, 80), Фернандеш, Доргу, Мбеумо, Шешко (Зиркзе, 80).