АПЛ. «МЮ» «Фулхэм» билан дуранг қайд этди
Фото: Getty Images
Англия Премьер-лигасининг 2-туридан ўрин олган яна бир беллашуви якунланди.
“Фулхэм” майдонига сафар уюштирган “Манчестер Юнайтед” яна очко йўқотди.
Дастлаб учрашувнинг 38-дақиқасида Бруну Фернандеш пенальтидан унумли фойдалана олмади. 58-дақиқада Муниз автогол билан “қизил иблислар”ни ҳисобда олдинга чиқиб олишини таъминлади. Иккинчи бўлимда эса Смит-Роу мувозанатни тиклади.
Шу тариқа, “МЮ” мавсумдаги илк очкосини қўлга киритди
АПЛ. 2-тур
Фулҳэм — Манчестер Юнайтед 1:1
Голлар: Смит-Роу (73) — Муниз (58, автогол).
Аниқ амалга оширилмаган пеналти: Фернандеш (38).
Розикжон Султонмуродов
Журналист