locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

АПЛ. «Манчестер Сити» сафарда мағлуб бўлди

Ҳусанов жароҳати сабаб ўйнамади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
АПЛ. «Манчестер Сити» сафарда мағлуб бўлди
ФОТО: Getty images

Англия Премьер-лигасининг 9-турида “Манчестер Сити” меҳмонда “Астон Вилла”га қарши ўйнади.

Учрашув 1:0 ҳисобида бирмингемликларнинг ғалабаси билан якунланди. Ягол гол Кэш томонидан киритилди.

Натижада “шаҳарликлар” 16 очко тўплаган ҳолда 4-ўринда бормоқда. “Астон Вилла” эса 15 очко тўплаган ҳолда 7-ўринга кўтарилди.

Бу ўйинда Абдуқодир Ҳусанов жароҳати сабаб майдонга тушгани йўқ. Холанднинг эса голли сериясига барҳам берилди.

АПЛ. 9-тур
“Астон Вилла” – “Манчестер Сити” 1:0
Гол: Кэш 19

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг