locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

АПЛ. «Манчестер Сити» мағлуб бўлди, Ҳусанов 85-дақиқада захирага олинди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
АПЛ. «Манчестер Сити» мағлуб бўлди, Ҳусанов 85-дақиқада захирага олинди
Фото: Getty Images

Англия Премьер-лигасининг 3-турида “Манчестер Сити” клуби сафарда “Брайтон”га қарши майдонга тушди.

Дастлаб Эрлинг Холанд “шаҳарликлар”ни ҳисобда олдинга олиб чиқди. 67-дақиқада Жеймс Милнер пенальтидан мувозанатни тиклади. 89-дақиқада эса Груда “Брайтон”нинг ғалаба голига муаллифлик қилди.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов бошланғич таркибда бошлади ва 85-дақиқада жароҳат сабаб алмаштирилди.

Шу тариқа, “Манчестер Сити” кетма-кет иккинчи ўйинда ҳам мағлуб бўлди.

АПЛ. 3-тур

“Брайтон” 2:1 “Манчестер Сити”

Голлар: Милнер 67 пен, Груда 89 - Холанд 34

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг