АПЛ. «Ливерпуль» ўз майдонида «Сандерленд»ни енга олмади
Слот жамоаси кутилмаган натижалар қайд этишда давом этмоқда.
ФОТО: Getty images
Англия Премьер-лигасининг 14-турида “Ливерпуль” ўз майдонида “Сандерленд”ни қабул қилди.
Беллашув 1:1 ҳисобида якунига етди. Дастлаб 67-дақиқада Шемсдин Талби меҳмонларни ҳисобда олдинга олиб чиққан бўлса, 81-дақиқада Норди Мукиеле автогол эвазига ҳисобни тенглаштирди.
Бу ўйиндан сўнг “Ливерпул” 22 очко билан Англия Премер-лигаси турнир жадвалида 8-ўринда, “Сандерленд” эса 23 очко билан олтинчи ўринда бормоқда.
АПЛ. 14-тур
Ливерпул — Сандерлэнд 1:1
Голлар: Мукиэле 81 (авт) — Талби 67.
Розикжон Султонмуродов
Журналист