АПЛ. «Ливерпуль» «Лидс»га қарши ўйинда тайёр ғалабани қўлдан чиқарди
Англия Премьер-лигасининг 15-тур учрашуви якунланди: «Лидс Юнайтед» ва «Ливерпуль» «Элланд Роуд» стадионида (Лидс) майдонга тушди. Ўйинда 3:3 ҳисобида дуранг қайд этилди.
48-дақиқада Уго Экитике меҳмонларни олдинга чиқарди, 50-дақиқада эса у иккинчи голни киритиб дубль қайд этди. 73-дақиқада Доминик Калверт-Люин пенальтидан гол киритиб ҳисобни қисқартирди, 75-дақиқада Антон Стах ҳисобни тенглаштирди. 80-дақиқада Доминик Собослай «қизиллар»ни яна олдинга олиб чиқди. 90+6-дақиқада Ао Танака ҳисобни яна тенглаштирди.
Ушбу ўйиндан сўнг «Лидс Юнайтед» 15 очко билан турнир жадвалида 16-ўринда турибди. «Ливерпуль» эса 23 очко билан 8-ўринда бормоқда.
АПЛ. 15-тур
«Лидс» — «Ливерпуль» 3:3
Голлар: Калверт-Люин (73), Стах (75), Танака (90+6) — Экитике (48, 50), Собослай (73).