locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

АПЛ. «Челси» кутилмаганда «Лидс»га ютқазиб қўйди

Лондон клуби 4-ўринда қолди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
АПЛ. «Челси» кутилмаганда «Лидс»га ютқазиб қўйди
ФОТО: Getty images

Англия Премьер-лигасининг 14-турида “Челси” сафарда “Лидс”га қарши майдонга тушди.

Беллашув 3:1 ҳисобида мезбонларнинг ғалабаси билан якунига етди. “Лидс” сафида Бийол, Танака ва Калверт-Люин голларга муаллифлик қилди. “Аристократлар” сафида Нету ягона голни урди.

Натижада “Челси” 22 очко билан 4-ўринда. “Лидс” эса 14 очко билан 17-поғонада бормоқда. Энцо Мареска жамоаси кейинги турда “Борнмут”га қарши, “Лидс” эса “Ливерпул”га қарши ўйнайди.

АПЛ. 14-тур.
“Лидс” — “Челси” 3:1
Голлар: Бийол 6, Танака 43, Калверт-Люин 72 — Нету 50.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг