locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

АПЛ. «Челси» «Борнмут»ни йирик ҳисобда мағлуб этди

Беллашувда жами 6 та гол урилди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
АПЛ. «Челси» «Борнмут»ни йирик ҳисобда мағлуб этди
Фото: Getty Images

Англия Премьер-лигасининг 2026/2027 йилги мавсуми 6-туридан ўрин олган "Челси" ва "Борнмут" ўртасидаги учрашув якунланди. Унда мезбонлар 5:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ўйиннинг 2-дақиқасида Жордан Хендерсон ҳисобни очиб, "Челси"ни олдинга олиб чиқди.

Орадан бир дақиқа ўтиб, Морган Роджерс мезбонларнинг устунлигини икки тўпга етказди. 46-дақиқада Жоао Педро "Челси"нинг учинчи голини урди.

51-дақиқада "Борнмут" ҳужумчиси Эванилсон ҳисобдаги фарқни қисқартирди.

67-дақиқада Жоао Педро иккинчи голини уриб, дубль қайд этди. 70-дақиқада эса Жордан Хендерсон ҳам ўзининг иккинчи голини киритиб, учрашувдаги якуний ҳисобни ўрнатди.

АПЛ. 6-тур

"Челси" — "Борнмут" 5:1

Голлар: Жордан Хендерсон (2, 70), Морган Роджерс (3), Жоао Педро (46, 67) — Эванилсон (51).

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг