АПЛ. «Арсенал» ўз майдонида «Брентфорд»дан устун келди
Лондон клуби пешқадамлигини давом эттирмоқда.
ФОТО: Getty images
Англия Премьер-лигасининг 14-турида Микель Артета бошчилигидаги "Арсенал" ўз уйида "Брентфорд"ни қабул қилиб, 2:0 ҳисобида зафар қучди.
Беллашувда дастлабки гол 11-дақиқада Микель Мерино томонидан киритилди. 90+1-дақиқада эса захирадан майдонга тушган Сака лондонликларнинг иккинчи голига муаллифлик қилди.
Натижада “тўпчилар” очколари сонини 33 тага етказиб, 1‑ўринда бормоқда. “Брентфорд” 19 очко билан 13-поғонада.
АПЛ. 14-тур
Арсенал — Брентфорд 2:0
Голлар: Мерино 11, Сака 90+1.
Розикжон Султонмуродов
Журналист