Анвар Раҳимов – \"Локомотив\" U21 жамоаси бош мураббийи
Анвар Раҳимов ўтган мавсумда "Бунёдкор" U21 жамоасини бошқариб, жамоани 6 йиллик танаффусдан сўнг медал сари етаклади ва кумуш медалларга эга чиқди.
photo: Lokomotiv fk
"Локомотив" U21 жамоасига янги бош мураббий тайинланди.
"Клубимиз раҳбарияти янги мавсумда ёшларимизни бошқаришни Анвар Раҳимовга ишониб топширди.
Маълумот учун, Анвар Раҳимов ўтган мавсумда "Бунёдкор" U21 жамоасини бошқариб, жамоани 6 йиллик танаффусдан сўнг медал сари етаклади ва кумуш медалларга эга чиқди.
Анвар Раҳимовга "Локомотив"га хуш келибсиз деймиз ва янги мавсумда ғалабалар тилаб қоламиз!", - деб ёзилади клуб расмий саҳифасида.
Иброҳим Жалолов
Редактор