Антонио Конте: Мен ўйинчиларимни мақташим керак; улар шиддатли, сифатли ўйнашди
А Сериянинг ўн саккизинчи турида "Наполи" Римда "Лацио" билан ўйнади ва 2:0 ҳисобида ғалаба қозонишди.
photo: gettyimages
А Сериянинг ўн саккизинчи турида "Наполи" Римда "Лацио" билан ўйнади ва 2:0 ҳисобида ғалаба қозонишди.
Неаполликлар тезда иккита гол уришди, аммо Антонио Конте ўйиннинг ўзига мамнун бўлган бўлса-да, футболчиларни учинчи голни урмагани учун танқид қилиб, бунга бепарволик деб баҳолади.
"Мен ўйинчиларимни мақташим керак; улар шиддатли, сифатли ўйнашди.
Биз юқори даражада ўйнадик. Лекин яна бир гол уришимиз керак эди, футболчилар бепарволик қилди", деди мураббий.
Иброҳим Жалолов
Редактор