locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Антони нима сабабдан МЮ'дан “Бетис”га ўтганига изоҳ берди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Антони нима сабабдан МЮ'дан “Бетис”га ўтганига изоҳ берди
ФОТО: Getty Images

Ҳозирда ижара асосида “Бетис”да ўйнаётган “Манчестер Юнайтед” вингери Антони нима учун испан клубига ўтганига изоҳ берди.

“Мен ўзимга бўлган ишончни тиклашим, бахтли бўлишим керак эди ва энди ҳар куни бу қарорим тўғри бўлганига ишонч ҳосил қиляпман.

Бу ердаги ҳамма нарса менга ёқади: шаҳар, клуб ва ҳамма нарса, умуман ҳамма ҳаммаси ёқади”, - дея Антонининг сўзларини келтиради DAZN.

Эслатиб ўтамиз, бразилиялик футболчи 2025-йилнинг январ ойида “Бетис”га ўтганди. Бу вақт ичида у барча турнирларда 11 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.

Антонининг “Манчестер Юнайтед” билан тузган амалдаги шартномаси 2027-йилнинг ёзига қадар амал қилади. Унинг Трансфермаркт'даги нархи 20 миллион еврога баҳоланмоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг