Англия Лига кубоги. «Астон Вилла» «Брентфорд»га мағлуб бўлиб, турнирни тарк этди
"Астон Вилла" турнирни эрта тарк этди.
ФОТО: Getty images
Англия Лига кубоги 1/16 босқичида “Астон Вилла” сафарда “Брентфорд”га қарши беллашди.
Учрашувнинг асосий бўлими 1:1 ҳисобида якунланди. Пенальтилар сериясида эса мезбонлар 4:2 ҳисобида ғалаба қозониб, кейинги босқичга йўлланма олди.
Шу ўйин билан бир вақтда бошланган “Кристал Пэлас” ва “Миллиуол” баҳсида АПЛ иштирокчиси ғалаба қозониб, кейинги босқичга чиқди. Асосий вақтда 1:1 ҳисоби қайд этилди. Пенальтиларда “бургутлар” устун келган, - 4:2.
Англия Лига кубоги.
“Брентфорд” 1:1 “Астон Вилла” (пен: 4:2)
Голлар: Хики 57 – Эллиотт 43
Розикжон Султонмуродов
Журналист