Англия лига кубоги 1/16 финал. Ливерпуль камбек эвазига кейинги босқичга йўл олди
Англия лига кубогининг 1/16 финал учрашувлари бўлиб ўтди. Ливерпуль шаҳрида мезбон Ливерпуль жамоаси Саутҳемптонни қабул қилди.
Меҳмонлар футболчиси Чарлз 76-дақиқада ҳисобни очди. Мерсисайдликларнинг янги трансферлари бўлган Экитике ҳамда Исаклар 83 ва 85-дақиқаларда кетма-кет голлар уришди ва камбек эвазига ғалабани қўлга киритиб, кейинги босқичга йўл олишди.
Англия лига кубоги. 1/16 финал. 23 сентябрь
Ливерпуль — Саутҳемптон 2:1
Голлар: Исак (83), Экитике (85) — Чарлз (76).
Ливерпуль — Мамардашвили, Леони (Керкез, 81), Гомес, Фримпонг, Робертсон, Жонс (Бредли, 57), Эндо, Ниони, Нгумоха (Даннс, 75), Исак (Экитике, 46), Кеза.
Саутҳемптон — Маккарти — Меннинг, Куарши, Вуд-Гордон, Эдвардс, Елерт — Сиенза, Даунс, Яндер, Армстронг — Арчер.
Четлатиш: Экитике (86).