locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Англия кубоги. «Ливерпуль» 4-босқичда «Брайтон»ни йирик ҳисобда мағлуб этди

Мерсисайдликлар кейинги босқичга йўлланма олди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Англия кубоги. «Ливерпуль» 4-босқичда «Брайтон»ни йирик ҳисобда мағлуб этди
ФОТО: Getty images

"Ливерпуль" Англия кубоги 4-босқичида "Брайтон энд Хоув Альбион"ни қабул қилиб, 3:0 ҳисобида ишончли ғалабага эришди.

42-дақиқада Кёртис Жонс ҳисобни очиб, мезбонларни олдинга олиб чиқди. 56-дақиқада Доминик Собослаи жамоа устунлигини икки бараварга оширди. 68-дақиқада эса Муҳаммад Салоҳ пенальтидан аниқ фойдаланиб, учрашувга нуқта қўйди.

Шу тариқа, Слот жамоаси кейинги босқичга чиқди.
Англия кубоги. 4-босқич
Ливерпуль — Брайтон энд Хоув Альбион — 3:0
Голлар: 1:0 — Жонс (42), 2:0 — Собослаи (56), 3:0 — Салоҳ (68, пен.)

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг