Англия илк бор Жаҳон чемпионати бронза медалини қўлга киритди
Шунингдек, Англия 1990 ва 2018 йилларда тўртинчи ўринни эгаллаган.
ФОТО: Getty images
Англия терма жамоаси ўз тарихида илк бор Жаҳон чемпионатида учинчи ўринни эгаллади.
Томас Тухель шогирдлари Францияни 6:4 ҳисобида мағлуб этиб, ЖЧ-2026 бронза медалига эга чиқишди. Бу беллашувда Букайо Сака хет-трикка эришди. Райс, Конса ва Беллингем ҳам биттадан голга муаллифлик қилди.
Бу инглизлар жамоаси тарихидаги Жаҳон чемпионатларида қўлга киритилган иккинчи медаллар тўпламидир. 1966 йилда улар турнир ғолиби бўлишган эди. Шунингдек, Англия 1990 ва 2018 йилларда тўртинчи ўринни эгаллаган.
Розикжон Султонмуродов
Журналист