Андрей Шипилов: «Ушбу ҳаракатлар йўлида биз учун яратиб бераётган шароитларингиз учун миннатдорлик билдирамиз»
Айни кунларда "Қўқон-1912" жамоаси янги мавсумга тайёргарликни Туркияда олиб бормоқда.
Жамоа бош мураббийи Андрей Шипилов жорий мавсум тайёргарлиги ва жамоага тақдим этилаётган шарт-шароитлар ҳақида фикрларини билдириб ўтдилар.
"Айни вақтда жамоамиз тайёргарликнинг навбатдаги босқичини Туркияда давом эттирмоқда. Ундан аввал Тожикистонда машғулот олиб боргандик. Ушбу йиғинларда жамоамизнинг янги мавсум учун тайёргарлигига жиддий аҳамият қаратилмоқда. Жамоамиз Анталияда жами 5 та ўртоқлик учрашувида майдонга тушади".
Шунингдек, Андрей Сергеевич ушбу йиғинни ташкил этишда ўз ёрдамларини аямай келаётган Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоровга ўз миннатдорчиликларини билдирдилар.
"Шу ўринда, ушбу йиғинни ташкил этишда амалий ёрдам кўрсатган Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Хайитбоевичга миннатдорлик билдирамиз. Сизнинг саъй-ҳаракатларингиз билан айни вақтда "Қўқон-1912" жамоаси мавсумга ажойиб тарзда тайёргарлик кўрмоқда.
"Фарғонани Ўзбекистон футболини пойтахти қиламиз", деган муҳим фикрингизга биз – "Қўқон-1912" жамоаси натижамиз орқали ҳисса қўшишга ҳаракат қиламиз", – дея фикр билдирди жамоамиз бош мураббийи.