locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Андрей Шипилов: «Танаффусда кийим алмаштириш хонасида эркакча суҳбат бўлди»

Қўқон устози баҳсдан сўнг ўз фикрларини билдирди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Андрей Шипилов: «Танаффусда кийим алмаштириш хонасида эркакча суҳбат бўлди»
Фото: Қўқон-1912 ПФК

Суперлиганинг 5-тури доирасида "Сўғдиёна" - "Қўқон-1912" (2:2) учрашувидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Андрей Шипилов матбуот анжуманида қатнашди.

"Мана 5-турга ҳам келдик. Бу учрашувга жиддий тайёргарлик кўрдик. “Сўғдиёна” мураббийлар штабидаги ўзгаришларни ҳам билардик. Улуғбек Бакаевнинг жамоаларига қарши ўйнаш доимо қийин бўлган. Шунингдек, у билан мураббий сифатида яхши муносабат ўрнатганман.

Тўлиқ биринчи бўлимни ёмон ўтказдик. Нега бундай бўлганини кўриб чиқамиз. Рақибларга қойил, улар биринчи бўлимда ўз имкониятларидан фойдаланишди ва икки та гол уришди. Иккинчи бўлимда эса ўзгаришлар бўлиши аниқ эди. Танаффусда кийим алмаштириш хонасида эркакча суҳбат бўлди. Йигитларга мухлисларимиз қаршисида иккинчи бўлимда ҳам бундай ўйнашга ҳаққимиз йўқ эди. Иккинчи бўлимда 2 та гол урдик. Натижани адолатли деб ҳисоблайман. “Сўғдиёна” ҳам, биз ҳам ғалабани истаган эдик. Иккала жамоа учун ҳам дуранг қизиқарли эмасди. Ўз навбатида дуранг ҳам жадвалда ўзгариш қилиб бермайди. Кетма-кет учинчи ўйин биз 2-бўлимда гол ўтказиб юбормадик. “Сўғдиёна”га, Улуғбек Бакаевга ва ўз навбатида ўзимизга ҳам кейинги ўйинларда омад тилайман", - деб фикр билдирди жамоамиз устози.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг